Сўнгги йилларда смартфон шунчаки алоқа воситаси вазифасини бажариш доирасидан чиқиб, қўшимча турли функцияларни ҳам амалга оширадиган қурилмага айланди. Хусусан, смартфоннинг интернет тармоғи билан боғланишдаги аҳамияти жуда катта. Мазкур тенденцияни яхши тушунган смартфон ишлаб чиқарадиган компаниялар ҳозирда, асосан, экран диагонали 5 дюймдан йирик бўлган қурилмаларни сотувга чиқаришмоқда.
Бироқ бундай катта экранли қурилмаларни бир қўл билан бошқариш қийин ва ноқулай. Айниқса, кўплаб бошқариш элементлари экраннинг юқори қисмида жойлашганда мазкур ноқулайлик янада ортади. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, Google компанияси мазкур эргономик муаммони олдиндан англаган ҳолда Chrome браузерининг Android иловасида қидириш сатрини экраннинг қуйи қисмига жойлаштиришга қарор қилишди. Ҳозирча бундай функция фақат Chrome Beta ва Chrome Canary дастурларида мавжуд.
Бета-синовлар якунлангандан сўнг ушбу функция браузернинг Android иловасида пайдо бўлади. Ҳозирча чиқиш муддатига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди