Озарбайжон алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги мобил тармоқда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига чек қўйган, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Трафик жиноятчилар тарафидан GSM-трафикни кабелли трафикка ўгиришга хизмат қиладиган SIM-BOX қурилмаси ёрдамида ўғирланган. Қурилма орқали улар арзон халқаро алоқадан фойдаланиб, мобил операторларга жиддий молиявий зарар келтиришган.
Вазирликнинг маълум қилишича, 2016 йилнинг сўнгги 9 ойи мобайнида 59,8 мобил SIM-BOX рақамлари блокланган. Агар 2012-2016 йиллар давомида бундай рақамлар 106 мингтани ташкил қилганини ҳисобга олсак, жорий йилдаги кўрсаткич рекорд даражада эканини пайқаш мумкин.
Мамлакатда халқаро телефон трафигининг ноқонуний ишлатилишига қарши нафақат вазирлик, балки мобил операторлар ҳам жиддий ҳимоя чоралари билан курашиб келмоқдалар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди