Oppo 3 чоракда Хитойда энг кўп смартфон сотган фирмага айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Oppo 3 чоракда Хитойда энг кўп смартфон сотган фирмага айланди

Oppo 3 чоракда Хитойда энг кўп смартфон сотган фирмага айланди

Terabayt.uz сайтининг маълумот беришича, Oppo фирмаси 2016 йил 3 чорак давомида Хитойда энг кўп смартфон сотишга муваффақ бўлган компанияга айланди. Таъкидлаш керак, Хитойда машҳур бўлган мазкур смартфон ишлаб чиқарувчи ўз тарихида биринчи маротаба бундай кўрсаткични қайд қилмоқда.

Айниқса, фирманинг R сериясидаги моделлар кўплаб мижозларнинг эътирофига сабаб бўлди. Масалан, бундан бир неча кун олдин Oppo илғор камера ва кучли техник параметрларга эга бўлган Oppo R9 Oppo ва R9 Plus смартфонларини намойиш қилди ва бу смартфонлар жаҳондаги IT саноати мутахассислари томонидан илиқ кутиб олинди.

Oppo 3 чорак давомида 25,3 миллион дона смартфонни сотувга чиқарган ва 16,6% Хитой смартфон бозорининг улушига эгалик қилган. Бу аввалги йилдаги кўрсаткичдан 121,6%га юқоридир. Энг қизиғи, Oppo билан бир қаторда Vivo фирмаси ҳам смартфон сотувлари борасида Huawei ва Xiaomi компанияларини ортда қолдирган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru