Lenovo Miix 720 гибрид планшети Intel Kaby Lake базасида ишлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Lenovo Miix 720 гибрид планшети Intel Kaby Lake базасида ишлайди

Lenovo Miix 720 гибрид планшети Intel Kaby Lake базасида ишлайди

Lenovo компанияси ўзининг ўтган йили чиқарган Lenovo Miix 700 планшетини алмаштирадиган янги модель устида ишлаяпти. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, моделга Lenovo Miix 720 номи берилади. Янгиланган гибрид версияси юқори аниқликдаги экран, муқова-клавиатура ва USB Type-C порти билан жиҳозланади. Бироқ моделга ўрнатиладиган тезкор Intel Core i7 Kaby Lake процессори ундаги энг аҳамиятли янгилик ҳисобланади.

Lenovo Miix 720 планшетига 23 дюймли аниқлиги 2880 x 1920 пиксель бўлган дисплей, Core i3-7100U, Core i5-7200U ва Core i7-7500U процессорлари, 16 ГБгача оператив хотира ва 1ТБ PCIe интерфейсидаги доимий хотира ўрнатилади.
Lenovo Miix 720 гибрид планшети Intel Kaby Lake базасида ишлайди

Wi-Fi (802.11ac) ва Bluetooth 4.1 модулларини қўллаб-қувватлайди, унда USB 3.1 Type-C, USB 3.0 ва USB 2.0 портлари кўзда тутилган. Модель шу ойда сотувга чиқарилиши мумкин. Нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru