Сўнгги пайтларда “Олма”нинг навбатдаги флагмани тўғрисида турли тафсилотлар интернет тармоғида эълон қилинмоқда. Мисол учун, бундан бир неча кун аввал Япониянинг Sharp компанияси Apple iPhone 8 OLED дисплей билан жиҳозланиши ҳақидаги хабарни ошкор этган эди. Бугун эса турли нашрларда келгуси йилда тақдим этиладиган Apple iPhone 8 симсиз зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши борасида маълумотлар пайдо бўлди.
Хусусан, Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Apple қурилмаларини тайёрлайдиган Тайваннинг Foxconn компанияси ҳозирда симсиз зарядлаш технологияси учун зарур бўладиган компонентларни ишлаб чиқмоқда экан.
Аслида кўпчилик мазкур функцияни шу йилнинг сентябрь ойида намойиш этилган iPhone 7 моделида кутган эди. Бироқ ”олма” бу сафар ҳам арқонни узун ташлаб қўйди. Эслатиб ўтамиз, мазкур функция Apple’нинг энг кучли рақиби бўлган Samsung смартфонларига аллақачон татбиқ этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди