Мижозлар LG V20 камерасининг “нозик”лигидан шикоят қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мижозлар LG V20 камерасининг “нозик”лигидан шикоят қилишмоқда

Мижозлар LG V20 камерасининг “нозик”лигидан шикоят қилишмоқда

Жанубий Кореянинг LG компанияси сентябрь ойида навбатдаги флагмани LG V20 моделини тақдим этганди. Модель Android 7.0 версиясида ишлаб чиқарилган дунёдаги илк гаджет бўлди, у кучли техник параметрлар ва илғор қўш камера билан таъминланди.

Бироқ смартфоннинг сотувлари бошлангач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, фойдаланувчилар асосий камера модулининг жуда тез синиб кетаётганлиги, зарбаларга чидамсизлигидан шикоят қилишди.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, камера шишалари кучсиз жисмоний босимсиз ёки чақноқнинг узоқ ёнишидан чатнаганлиги борасида турли мижозлар хабар қилишган. Бироқ ушбу сабабларнинг аниқлиги шубҳа остиди. Чунки камера чақноғи ўзидан юқори ҳарорат чиқармайди. Нима бўлганда ҳам, модель камерасида бирор дефект мавжуд бўлса керак. Соҳа блоггерлари ҳам смартфонни харид қилгач, камерани махсус қоплам билан қоплашни маслаҳат беришган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru