Instagram сервиси мобил телефонларда онлайн-харидларни амалга ошириш учун янги функциясини синовдан ўтказишни бошлади. Компания расмий блогида маълум қилинишича, мазкур функция ҳозирча ижтимоий тармоқнинг фақат АҚШдаги iOS платформаси фойдаланувчиларига ана шундай имкониятни тақдим этади. Бу ҳақда Terabayt.uz нашри ёзмоқда.
«Янги функция фойдаланувчиларга хариддан олдин бренд билан танишиш ва товарларни қўлга киритиш жараёнини осонлаштириш имконини беради», — дея таъкидланади компанияда.
Бугунги кунда синовда Instagram билан бирга Kate Spade ва JackThreads каби 20 ритейл-бренд иштирок этмоқда.
Онлайн-харид механизми бир неча қадамдан иборат бўлади: Instagram реклама постининг қуйи қисми чап томонида «tap to view» («кўриш учун босиш») ёзуви пайдо бўлади, бу ерда фойдаланувчилар маҳсулот ва унинг нархи ҳақида батафсил маълумотни кўришлари мумкин бўлади. Харид «shop now» («ҳозир харид қилиш») ёзувини босиш орқали амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди