Тайёр сўз ва гаплардан иборат iOS клавиатура яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тайёр сўз ва гаплардан иборат iOS клавиатура яратилди

Тайёр сўз ва гаплардан иборат iOS клавиатура яратилди

Россиянинг Москва шаҳрида истиқомат қилувчи Владимир Гуриев исмли дастурчи iOS платформаси учун мўлжалланган Fast Keyboard номли клавиатурани ишлаб чиқди. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, клавиатура яқин инсонлар ва танишлар билан тезкор мулоқот қилишга кўмаклашадиган тайёр сўз ва ибораларда ташкил топган.

Гуриевнинг таъкидлашича, бундай клавиатура анъанавий клавиатураларга қараганда бир мунча вақтни тежашга ёрдам бериш билан бирга, суҳбат давомида фойдаланвчиларга қўшимча қулайлик ҳам яратади. Шунингдек, дастурчи бундай тайёр сўзлардан иборат клавиатурани стикерларга қиёслади, бироқ стикерлар, дастурчининг фикрича, суҳбатдошлар томонидан унчалик ҳам жиддий қабул қилинмайди.

Клавиатурада сўз ва гаплар, шу билан бирга, панеллар рўйхатини ҳам таҳрирлаш мумкин. Қўшимча сўз ва ибораларни қўшиш имконияти ҳам кўзда тутилган. Клавиатурада жами 15 та панел мавжуд. Битта экранда 4 та клавиатура жойлашади. Илова 149 рубль нархида сотилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru