Android дастурининг cмартфонлар бозоридаги улуши рекорд даражада ўсди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android дастурининг cмартфонлар бозоридаги улуши рекорд даражада ўсди

Android дастурининг cмартфонлар бозоридаги улуши рекорд даражада ўсди

2016 йилнинг 3 чорагида жаҳон бўйлаб сотувга чиқарилган смартфонларнинг миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ўсган (жами 375,4 млн дона).

Шундан Android дастурида ишлайдиган смартфонларнинг улуши сезиларли даражада кўпайган. Android смартфонлар сотувга чиқарилган жами смартфонларнинг 87,5 фоизини ташкил қилган (жами 328, 6 млн). 2015 йилнинг шу даврида ушбу дастурнинг улуши 84% бўлган. Жорий қўрсаткич “яшил робот” қайд этган энг юқори миқдор ҳисобланади.

Apple эса жорий йилнинг 3 чорагида жами 45,5 миллион дона смартфонларни сотувга чиқарган, бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 5,2%га камдир. “Олма”нинг жаҳон смартфон бозоридаги улуши кундан-кунга камаймоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru