Caihong 5 номли учувчисиз аппарат бугун, яъни 2 ноябр куни намойиш этилди. Аппарат Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилаётган Халқаро авиацион-аэрокосмик кўргазма доирасида тақдим этилди. Дронлар орасида фаолият радиуси энг каттаси шу ҳисобланади.
Осмон ости мамлакатининг улкан дронини China Aerospace Science and Technology Corporation ширкати ишлаб чиқарган. Дроннинг қанотлари 21 метрлиги кишини ҳайратга солади. Caihong 5 ҳавода (10 км баландликда) 60 соатгача ишлаши мумкин. Аппаратга 24тагача ракета жойлашади.
Айтиб ўтиш керакки, 1999 йилдан бери China Aerospace Science and Technology Corporation Хитой армиясига ҳарбий аслаҳалар тайёрлаб берувчи асосий компаниядир. Компания мутахассислари космик аппаратлар, ракета ташувчилар, стратегик ва тактик ракета тизимлари ва ердаги қурилмалар ясаш устида ишлайди. Бундан ташқари CASC машинасозлик, кимёвий саноат, алоқа, транспорт жиҳозлари, компьютерлар, атроф-муҳит муҳофазаси анжомлари тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Эрон Исроилга ҳужум уюштирди. Энди уруш бошланадими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди