Xiaomi смартфон сотиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Xiaomi смартфон сотиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Xiaomi смартфон сотиш тезлиги бўйича рекорд ўрнатди

Xiaomi компанияси ҳошиясиз Mi Mix смартфони сотуви бошланганидан сўнг 10 сония ичида биринчи партия маҳсулотни сотишга улгурди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Бу Хитой ишлаб чиқарувчиси учун рекорд натижа ҳисобланади.

Хитойда Mi Mix сотуви 4 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан 10:00да бошланди. Орадан ўн сония ўтиб, барча смартфонлар сотиб бўлинди. Қолган харидорларга эса СМС орқали қурилма тугагани тўғрисида маълум қилинди. Xiaomi компаниясининг Mi Note 2 қурилмаси 50 сония ичида сотиб тугатилган эди.

Mi Mix октябрь сўнгида тақдим этилганди. У 2040 x 1080 пикселли 6,4-дюймга эга дисплейга эга бўлиб, четлари ҳошиясиз тарзда ишланган. Дисплей олд панелнинг 90 фоиз қисмини эгаллаган. Қурилма, шунингдек, 2,35 гигагерцли, тўрт ядроли Snapdragon 821 процессори билан таъминланган. Смартфон корпуси керамикадан ишланган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru