Нидерландиянинг Philips компанияси Xiaomi билан ҳамкорликда ақлли лампалар яратишга келишиб олди. Янги ақлли лампалар Xiaomi тақдим қиладиган “ақлли уй” технологиясининг бир қисми сифатида тизимга қўшилиши маълум қилинган.
Philips компаниясининг расмий сайтида ёзилишича, янги лампаларни смартфондаги махсус илова орқали бошқариш мумкин бўлади. Лампалар хитойлик гигантнинг савдо тармоқлари орқали сотилади.
Гарчи икки йирик фирма бу борадаги ҳамкорлик тўғрисида энди эълон қилган бўлса-да, бироқ улар шу йилнинг сентябрь ойида Philips Eyecare номли LED лампани намойиш этишганди. Мазкур ақлли лампа исталган томонга бурилиши, ёрқинликни фойдаланувчининг ҳолатига қараб йўналтириши билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Ушбу лампага Wi-Fi модул ўрнатилган бўлиб, уни смартфон орқали созлаш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда