16:57 / 05.11.2016
7 325

Шанхайда Россия ва Хитойнинг кенг фюзеляжли самолёти йиғилади

Шанхайда Россия ва Хитойнинг кенг фюзеляжли самолёти йиғилади

Синьхуа агентлиги Хитойнинг фуқаро самолётсозлиги Корпорацияси (COMAC) маълумотига асосланиб сарлавҳадаги хабарни тарқатди.

Россиянинг бирлашган авиасозлик корпорацияси ва COMAC шу йилнинг июн ойида кенг фюзеляжли самолёт ясашга келишган эди. Самолётнинг учиш узоқлиги 12 минг км бўлиб, 280тача ўриндиқ бўлади. COMAC маълумотига кўра, лойиҳанинг бошидан самолётни учиргунга қадар етти йил ўтади. Авиалайнерни буютмачига топшириш яна уч йилни талаб қилади.

Ҳозир компанияни қайддан ўтказиш учун рухсатномалар олинмоқда. Келгуси йилнинг охиридан иш бошланиши мумкин.

Янги корхона икки томоннинг ҳам бозорида сезиларли вазнга эга бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Airbus ва Boeing компанияларига янги рақобатчи пайдо бўлаётганини айтиб ўтиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Шанхайда Россия ва Хитойнинг кенг фюзеляжли самолёти йиғилади