Microsoft Surface Phone смартфонига ноутбукларга мўлжалланган Intel процессори ўрнатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft Surface Phone смартфонига ноутбукларга мўлжалланган Intel процессори ўрнатилади

Microsoft Surface Phone смартфонига ноутбукларга мўлжалланган Intel процессори ўрнатилади

Маълумки, АҚШнинг Microsoft компанияси гарчи операцион тизим ва қисман гибрид планшетлар бозорида илгарилаган бўлса-да, смартфонлар борасида компанияга омад кулиб боқмаяпти. Ҳатто фирманинг ижрочи директори Сатья Наделла ҳам мазкур ҳолатни тан олиб, ўз вақтида фойдаланилмаган имконият юзасидан афсусда эканини билдирган.

2016 йилда Редмонд гиганти бирорта смартфонни тақдим этмади. Бироқ куни кеча машҳур инсайдер Эван Бласснинг @evleaks блогида Windows дастурида ишлайдиган номаълум гаджетнинг суратлари ошкор этди. Мутахассисларнинг фикрича, айнан мана шу қурилма Surface Phone бўлиши керак экан.
Microsoft Surface Phone смартфонига ноутбукларга мўлжалланган Intel процессори ўрнатилади

Terabayt.uz нашрининг ёзишича, мазкур смартфон битта USB Type-C порти билан жиҳозланади. Қурилма юпқа дизайни ва бошқа қирралари билан Microsoft’нинг бошқа гаджетларини эсга солади. Эван Бласснинг қайд этишича, ушбу смартфонга ноутбукларга мўлжалланган Intel процессори ўрнатилган.

Ҳозирча қурилма ҳақида бирор хулоса қилишга ҳали эрта. Аммо Microsoft смартфонни тўлиқ имкониятли компьютерга айлантиришига умид билдириб қоламиз.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru