Февраль ойида PlayStation 4 савдо кўрсаткичлари бўйича Xbox One’дан ўзиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Февраль ойида PlayStation 4 савдо кўрсаткичлари бўйича Xbox One’дан ўзиб кетди

Февраль ойида PlayStation 4 савдо кўрсаткичлари бўйича Xbox One’дан ўзиб кетди

NPD компанияси АҚШ видеоўйинлар ва консоллар бозорининг февраль статистикасини эълон қилди.

Февраль ойида PlayStation 4 АҚШ бозоридаги савдо кўрсаткичлари бўйича Xbox One’дан ўзиб кетгани рейтингида ўз аксини топди. У PlayStation тарихидаги энг харидоргир консолга айланди. Жумладан, Sony корпорациясининг март ойи бошида тарқатган статистик маълумотларига қараганда, 2013 йилнинг ноябрь ойидан буён бутун дунё бўйича жами 20.2 млн дона PlayStation 4 комплектлари сотилган.

NPD экспертларининг фикрича, ўтган ойда АҚШ видеоўйинлар бозори ҳажми 955.6 млн долларга етган. Роппа-роса бир йил олдин, 2014 йилнинг февралида бу кўрсаткич 883.9 млн долларни ташкил қилган эди.

Консолларга бўлган талаб бир йил ичида 10 фоизга, аксессуарларга бўлган талаб 8 фоизга, видеоўйинларга бўлган талаб 7 фоизга ўсган. Ойнинг энг харидоргир ўйинлари рўйхати қуйидагича кўринишга эга бўлди:

1. The Legend of Zelda: Majora’s Mask 3D (3DS);
2. Evolve (Xbox One, PS4, PC);
3. Dying Light (PS4, Xbox One, PC);
4. Call of Duty: Advanced Warfare (Xbox One, PS4, 360, PS3, PC);
5. Grand Theft Auto V (PS4, Xbox One, 360, PS3);
6. NBA 2K15 (PS4, Xbox One, PS3, 360);
7. Dragon Ball: Xenoverse (PS4, Xbox One, PS3, 360);
8. Minecraft (360, PS3, Xbox One, PS4);
9. The Order: 1886 (PS4);
10. Monster Hunter 4 Ultimate (3DS).

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru