Huawei икки йилда Apple’дан ўтиб кетмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Huawei икки йилда Apple’дан ўтиб кетмоқчи

Huawei икки йилда Apple’дан ўтиб кетмоқчи

Хитойнинг энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Huawei компанияси кейинги икки йил давомида савдо кўрсаткичлари бўйича АҚШнинг Apple фирмасидан ўтиб кетишни режалаштирган.

Terabayt.uz сайти ёзишича, бу ҳақда компаниянинг расмийларидан бўлган Ричард Ю маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Huawei яқин орада Apple’дан смартфон савдоси кўрсаткичлари бўйича ўтиб кетиш учун барча имкониятларга эга (ҳозир хитойлик компания смартфон савдолари бўйича жаҳонда учинчи ўринга кўтарилган, Apple эca иккинчи ўринда). Strategy Analytics статистикасига кўра, жорий йилнинг 3 чорагида Хитой фирмаси жами 33,6 млн қурилмани сотувга чиқарган бўлиб, бу кўрсаткич ушбу даврда жаҳон бўйлаб сотилган умумий смартфонларнинг 9 фоизини ташкил қилади. Apple эса 45,5 миллион қурилмани сотувга чиқариб, смартфон бозорининг 12 фоизига эгалик қилган.

Умуман олганда, Huawei компаниясида мазкур мақсадга эришиш учун имкониятлар етарли. Компания бундан бир неча кун илгари Германияда ўзининг навбатдаги флагмани, йирик экран ва жаҳондаги энг кучли процессор билан жиҳозланган Huawei Mate 9 моделини тақдим қилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru