13:43 / 07.11.2016
6 285

Facebook Messenger’да ўйинлар сони ортади

Facebook Messenger’да ўйинлар сони ортади

Facebook компаниясини бугунги кунда фақат ижтимоий тармоқ билан боғлаш тўғри бўлмайди. Фирма анчадан буён ижтимоий тармоққа алоқадор ёки унга қарашли бўлмаган хилма-хил сервисларни яратиб келмоқда. Агар бундан бир неча муддат аввал Facebook’ка видеоўйин стриминглари татбиқ этилган бўлса, яқинда компания ўзининг Gameroom номли ўйин платформасини ишлаб чиқди. Шу билан бирга, аввалроқ Facebook Messenger хизматига баскетбол, футбол ва шахмат каби бир қатор созланган ўйинлар қўшилган эди.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, шу ойнинг сўнгида Facebook мустақил дастурчиларга Facebook Messenger учун ўйинларни тайёрлашга хизмат қиладиган Instant Games деб аталадиган асбоблар тўпламини чиқаради. Ҳозирча ўйинларнинг тури тўғрисида батафсил маълумот йўқ. Бироқ мутахассисларнинг қайд этишича, биринчи навбатда, мазкур йўналишда асинхрон ўйинлар, яъни бир вақтнинг ўзида бир нечта фойдаланувчилар томонидан ўйналадиган ўйинларга урғу берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook Messenger’да ўйинлар сони ортади