13:48 / 07.11.2016
6 845

Кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказиш учун аризаларни онлайн топшириш мумкин

Кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказиш учун аризаларни онлайн топшириш мумкин

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан кўчмас мулк объектларни инвентаризациядан ўтказиш учун онлайн-аризаларни қабул қилиш тизими ишга туширилди. Идора матбуот хизматининг хабар қилишича, онлайн-аризаларни odnookno.uz сайти орқали тақдим этиш мумкин.

«Сизнинг фойдаланишингиздаги бино, иншоот ёки ер учаскасининг ҳуқуқий хужжатини расмийлаштиришга оид ҳал этилмаган муаммолар мавжуд бўлган тақдирда, Сиз режали хатловни ўтказилишини кутмаган ҳолда, объектни инвентаризациядан ўтказиш учун онлайн-ариза беришингиз мумкин», — дейилади бошқарма сайти хабарида.

Сизнинг кўчмас мулк объекти инвентаризацияси натижаларига кўра, ер участкасига ҳуқуқни белгилаш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш ёки уларни мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш, ер участкаларининг майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар билан мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Тайёрланган таклифлар туман ҳокимлигидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича комиссияга тақдим этилади.

Комиссия материалларни олган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, уларни асосланганлигини ўрганади.

Якуний таклифлар Комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва туман ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Туман ҳокими тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва улар ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлса, беш кун мобайнида ўзининг қарори билан тасдиқлайди. Туман ҳокимининг қарорида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини тартибга солиш бўйича қарорларни амалда бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.

Туман ҳокимининг қарори кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки туман ҳокимлиги томонидан келгусида ўзбошимча қурилмаларни бузиш ҳамда ноқонуний эгалланган ер майдонларини бўшатиш мақсадида материалларни судга бериш учун асос ҳисобланади.

Ўзбекистонда 2017 йил сўнгига қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари оммавий инвентаризациядан ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад — ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳал этишдан иборат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Кўчмас мулкни инвентаризациядан ўтказиш учун аризаларни онлайн топшириш мумкин