Ўзбекистонда навбатдаги виртуал қабулхона ишга тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-11-2016 | 23:53 ZAMIN.UZ / Технология / 07 Ноябр 2016
1 017

Ўзбекистонда навбатдаги виртуал қабулхона ишга тушди

Ўзбекистонда навбатдаги виртуал қабулхона ишга тушди

Эндиликда сизда хусусийлаштириш ёки давлат объектларини ижарага олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, риэлторлик фаолияти ёки бошқа масалалар юзасидан мурожаат ва шикоятингиз бўлса, “Online.gkk.uz” ёки “Onlineqabul.gkk.uz” сайтларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бугун, 7 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўзининг виртуал қабулхонасини ишга туширди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти маълум қилди.

Виртуал қабулхонага келиб тушган барча мурожаат ва шикоятлар мунтазам равишда назорат қилиб борилади. Шу сайт орқали мурожаатларнинг натижасини ҳам билиб олиш мумкин.

Фуқароларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 239-21-37 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинади.

Хозиргача истеъмолчилар орасида Facebook ижтимоий тармоғидаги “Потребитель.уз” гуруҳи анча оммалашганди. Эндиликда турли вазиятлар билан мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар Виртуал қабулхона орқали муаммоларига ечим топсалар, ажаб эмас. Кўрамиз, қабулхона фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишни қанчалик уддаларкин..


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru