Android Auto сервисидан энди смартфон орқали фойдаланиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android Auto сервисидан энди смартфон орқали фойдаланиш мумкин

Android Auto сервисидан энди смартфон орқали фойдаланиш мумкин

Google компанияси бундан чамаси икки йил олдин автомобилларга мўлжалланган Android Auto сервисини таништирган эди. Сервис Apple CarPlay тизимининг аналоги ҳисобланади. Одатда, Android Auto автомобилсозлар томонидан ишлаб чиқариш вақтида машинага созланади. Гарчи тизимни автоном тарзда қўллаб-қувватлаган баъзи медиаплеерлар сотувга чиқарилган бўлса-да, аммо уларни топиш анча мушкул эди.

Куни кеча Google компанияси мазкур камчиликни бартараф этган ҳолда, Android Auto сервисидан смартфонларда фойдаланиш имкониятини йўлга қўйди. Google Play’да Android Auto иловасининг 2.0 версияси пайдо бўлди. Илова айнан автомобилда фойдаланиш учун мўлжалланган. Эндиликда смартфон ёки планшетни машина торпедосига жойлаштириб, ушбу хизматнинг функцияларидан фойдаланиш мумкин.

Эслатма: Илова барча мамлакатларда ишламаслиги мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru