Open Data Challenge 2016 — очиқ маълумотлар асосида иловалар яратиш бўйича анъанавий танлов эълон қилинди.
Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамкорлигида ўтказиб келинади.
Open Data Challenge — дастурчи, дизайнер ҳамда журналистлардан ташкил топган IТ-жамоаларнинг давлат очиқ маълумотларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиққан дастурий маҳсулотлари, лойиҳаларини саралаб олувчи танлов. Танловнинг ўзига хослиги шундаки, ҳали ғоя сифатида тақдим қилинган лойиҳалар жамоалар томонидан 2 сутка ичида янги веб-, мобил ишланма, интерактив хизматнинг намунавий ёки бирламчи нусхасига айлантирилиши, шунингдек, ғояни амалга татбиқ этишга хизмат қиладиган ва уни аниқроқ ифодалашга ёрдам берадиган инфографика, мақолалар тайёрланиши лозим.
Танловда дастурчилар, график-тасвир дизайнерлари, интернет соҳаси вакиллари, таҳлилчилар, журналистлар, фаоллар ва очиқ маълумотлар билан ишлашга қизиққан барча иштирок этиши мумкин.
Танловда асосий шарт — яратилажак маҳсулот, яъни илова хизмат, инфографика ҳамда маълумот Open Data Challenge 2016 мобайнида яратилган ва унгача тайёрланмаган бўлиши керак. Шунингдек, танлов давомида мавжуд ишланмаларни, манбаларни янада ривожлантириб, бойитган ҳолда ҳам иштирок этиш мумкин.
Танловда барча лойиҳалар 27 ноябрь куни давлат идоралари ва жамоатчилик, бизнес вакиллари, мустақил экспертлардан иборат танлов ҳакамлар ҳайъати эътиборига тақдим этилади.
Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади:
Очиқ маълумотлар асосида яратилган энг яхши ижтимоий лойиҳа (мобил ва веб-илова);
Очиқ маълумотлар асосида яратилган энг яхши бизнес лойиҳа (мобил ва веб-илова);
Очиқ маълумотлар асосида яратилган энг яхши ижодий иш (инфографика ва мақола). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди