WhatsApp мессенжери гарчи ўз вақтида миллионлаб фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришган бўлса-да, кейинчалик имконияти жиҳатидан ундан бир мунча кучли мессенжерлар ҳам яратилди. Шунинг учун мессенжер эндиликда янада янги инновация ва функцияларга муҳтож. Мазкур камчиликни бартараф этиш мақсадида куни кеча WhatsApp’нинг iOS версиясига GIF-анимацияларни қўллаб-қувватлаш функцияси татбиқ этилди.
Роликни GIF-анимациясига айлантириш учун унинг давомийлиги 6 сониядан ортмаслиги керак. Анимацияли Live Photo юбориш учун “Прикрепить” тугмасига босиш керак, шундан кейин «Выбрать как GIF» менюсини танлаш зарур бўлади.
GIF-анимациясидан фойдаланиш учун илованинг WhatsApp 2.16.15 версиясини юклаб олиш лозим. Ҳозирча WhatsApp вакиллари мазкур функциянинг пайдо бўлгани ҳақида бирор маълумот бермаган. Бунга сабаб унинг Android версияга ҳали қўлланмагани бўлса керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Президент сирдарёлик боғбонга Tracker автомашинасини совға қилди