“VimpelCom” АҚШда ўзининг 20 йиллик листингини нишонламоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“VimpelCom” АҚШда ўзининг 20 йиллик листингини нишонламоқда

“VimpelCom” АҚШда ўзининг 20 йиллик листингини нишонламоқда

Амстердам (10 ноябр 2016 йил) – “ВимпелCом” (NASDAQ: VIP) бугун NASDAQда АҚШдаги илк коритовка кунидан 20 йил белгиси билан ўз савдосини бошлади.

“VimpelCom” илк бор Ню-Ёрк фонд биржасида 1996 йилда муомалада бўлган, NASDAQ биржасига келишдан аввал дунйодаги энг инноватсион ва муваффақиятли технологик компаниялар орасида ўз ўрнини эгаллаш учун. Сўнги 20 йил мобайнида компаниянинг новаторлиги ўз бозорларида янги технологияларнинг ривожланишига олиб келди. Бугун “VimpelCom” Европа, Евросиё, Африка ва Осиё бозорларидаги 200 миллиондан зийод мижозларга эга дунйодаги энг йирик телекоммуникатсион ва технологик компаниялардан бири ҳисобланади.

Жан-Ив Шарле, “VimpelCom” Бош директори: "Бу жуда муҳим босқич, ва “VimpelCom” бундан ғурурланади. Сўнги 20 йил мобайнида бизнинг муваффақиятларимизни янада мустаҳкамлаган новаторлик руҳи, рақамли технологиялар етакчисига айланиш йўлида ҳали ҳам олиб бормоқда. Сўнги 15 ой мобайнида биз етишган тараққиёт бизда мустаҳкам негиз борлигидан далолат беради”.

Ўзининг тадбиркорлик меросига риоя қилган ҳолда, “VimpelCom” рақамли соҳага энг йирик трансформация дастури доирасида кириб келди. Шу йили “VimpelCom” мижозларни янги дигитал-платформага жалб этишда аудитория билан янгича мулоқот қилиш учун ўзининг ИТ-инфраструктурасини ягона ва глобал рақамли стекга қайта ташкил этиш ҳақида эълон қилган эди.

“VimpelCom” шунингдек ўз корхоналарини рационализтсия қилиш бўйича сезиларли тараққиётга эришди, Италияда қўшма корхона ашкил этиш бўйича келишувларни муваффақиятли якунлади, шунингдек бозордаги еткчи ўринларни таъминлаш учун Покистонда қўшилиш жараёнини ташкиллаштирди. Бу эса жараёнларни глобаллаштиради ва осонлаштиради, бу ўз навбатида мустаҳкам бошқарув ва ташкилот бўйича мослик моделини таъминлайди ва гуруҳ ишини энг юқори ҳалқаро стандартларда олиб борилишини таъминлайди.

Оги Фабела, ҳаммуассиси ва фахрий раис: “24 йил бурун биз андайин тадбиркорлик ғайрати билан компанияни ташкил этган бўлсак, “VimpelCom” бутун индустриянинг фаолиятини ўзининг рақамли трансформациясининг амбитсиоз стратегияси билан янги форматга ўтказмоқда. Технологиялар соҳасидаги тадбиркорлар шу ерда, буюк Ню-Ёрк шаҳрида NASDAQ индексини котировкаларинг бир қисмига айланишни орзу қиладилар. Биз 20 йил аввал шу биржада пайдо бўлганимиздан ғурурланамиз, ва бугун бизнинг ҳар бир мутахассисимиз бутун дунйодаги бозорларимизда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда инноватсияларни жорий қилиш бўйича ўзини бағишлайди”.

NASDAQ биржасида савдоларнинг якунланиши ҳақида жонли трансляцияни 11 ноябр куни соат 02:45-03:00 да қуйидаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин:
https://new.livestream.com/nasdaq/live ва http://www.nasdaq.com/about/marketsitetowervideo.asx

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru