Bluboo Edge – хитойлик Samsung Galaxy S7 Edge…фақат анча арзонроқ » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Bluboo Edge – хитойлик Samsung Galaxy S7 Edge…фақат анча арзонроқ

Bluboo Edge – хитойлик Samsung Galaxy S7 Edge…фақат анча арзонроқ

Тиниб-тинчимаган хитойликлар кимсан Samsung Galaxy S7 Edge моделининг арзон аналогини яратишди. Бу шунчаки корейс моделининг клони эмас, балки тўлиқ имкониятли ён экранли смартфон. Гарчи Bluboo Edge смартфонининг дисплей диагонали 5,5 дюйм бўлса-да, қалинлиги бор-йўғи 0,8 мм бўлган ён рамкалар ҳисобига рамкасиз экран эффекти ҳосил қилинади.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Bluboo Edge такт частотаси 1,3 ГГц бўлган тўрт ядроли MediaTek MT6737 процессори, 2 ГБ тезкор хотира, бармоқ изи сканери ва пульсометр билан жиҳозланади. Экран аниқлиги HD форматида бўлиб, қуёш нурлари остида ҳам қониқарли намойишни таъминлайдиган OGS Sharp технологиясида ишланган. Доимий хотирасининг сиғими – 16 ГБ, microSD-карта ёрдамида уни 256 ГБгача кўпайтириш мумкин. Моделга аниқлиги 13 МП бўлган асосий ва 8 МПли олд камера ўрнатилган.
Bluboo Edge – хитойлик Samsung Galaxy S7 Edge…фақат анча арзонроқ

Моделнинг қўшимча техник параметрлари билан ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Bluboo Edge смартфонига олдиндан буюртма бериш дастури очилган. Нархи 140 доллар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru