Android 7.0 версиясига янгиланган Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge’да кўк нур фильтри пайдо бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android 7.0 версиясига янгиланган Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge’да кўк нур фильтри пайдо бўлади

Android 7.0 версиясига янгиланган Samsung Galaxy S7 ва S7 Edge’да кўк нур фильтри пайдо бўлади

Бундан бир неча кун аввал Samsung Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонларидаги Android Nougat дастурининг интерфейси ҳақида сайтимизда хабар берган эдик. Кундан-кунга ушбу флагманлардаги Android 7.0 версиясига тегишли янги тафсилотлар пайдо бўлмоқда.

Terabayt.uz сайти ёзишича, Galaxy S7 ва Galaxy S7 Edge смартфонларига мўлжалланган Android 7.0 дастурининг бета-версиясига кўк нур фильтри татбиқ этилган. Бундай функция илк маротаба Galaxy Note 7 моделида пайдо бўлган эди. У ишлаш хусусияти билан iOS’даги Night Shift функциясига ўхшаш.

Кўк нур фильтри дисплеqдан чиқадиган кўз учун зарарли кўк нурларни камайтиради. Ушбу янгилик, айниқса, смартфондан яхши ёритилмаган шароитларда фойдаланганда жуда қўл келади ва экрандан чиқадиган зарарли кўк нурни бартараф этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru