Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ орқали уйдирма хабарларнинг тарқалишига қарши курашни фаоллаштириш ниятини изҳор қилди. Шу билан бирга, у мазкур хабарлар билан боғлиқ жанжаллар АҚШда 8 ноябрь куни ўтган президент сайлови натижаларига таъсир кўрсатмаганини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».
«Одамлар Facebook’да кўраётганининг 99 фоизи — ҳақиқий янгиликлар. Уларнинг кичик бир қисми ёлғон ва уйдирмадир. Мавжуд уйдирмалар конкрет бир мавзуга тааллуқли эмас. Умуман олганда, уйдирма хабарлар сайлов натижаларига таъсир ўтказгани шубҳали», — деди у.
Цукерберг бундай турдаги янгиликларга қарши курашиш ниятида собитлигини тасдиқлади ва одамларга улар Facebook’да муҳим ва аҳамиятли янгиликларни кўраётганини исботлашини таъкидлади. Facebook жамоаси шубҳали янгиликларни белгилайдиган сервис устида иш олиб бораётганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди