Huawei ён экранли Mate 9 Pro моделини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Huawei ён экранли Mate 9 Pro моделини намойиш қилди

Huawei ён экранли Mate 9 Pro моделини намойиш қилди

кеча Хитойнинг Huawei компанияси QHD форматидаги экранга эга Huawei Mate 9 Pro моделини расман намойиш этди. Бундан тахминан икки ҳафта аввал компания Mate сериясидаги навбатдаги флагманни эълон қилган эди.

Huawei Mate 9 Pro тўлиқ металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери, 5,5 дюймли QHD экран, HiSilicon Kirin 960 процессори билан жиҳозланган. Модель Galaxy S7 Edge каби икки томондан қайирма экранларга эга. Leica томонидан сертификатланган асосий камера 20 МПли монохром сенсор ва 12 МПли рангли сенсордан ташкил топган. Селфикамеранинг аниқлиги – 8 МП. Батареясининг сиғими 4000 мА/ст бўлиб, сўнгги Mate флагманларидан фарқ қилмайди.

Модель Android 7.0 Nougat дастурида ишлайди, 4 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Сотувлари жорий ҳафтада Хитойда бошланади, нархи – 686 доллар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru