Barnes & Noble 50 доллар турадиган планшетни сотувга чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Barnes & Noble 50 доллар турадиган планшетни сотувга чиқаради

Barnes & Noble 50 доллар турадиган планшетни сотувга чиқаради

АҚШда электрон китоблар савдоси билан яхши танилган Barnes & Noble компанияси жаҳондаги энг арзон планшетлардан бирини сотувга чиқаради. Nook Tablet 7 номли планшетнинг нархи 50 доллар, 7 дюймли экран билан жиҳозланган ва Android 6.0 Marshmallow дастурида ишлайди.

Terabayt.uz сайтида ёзилишича, планшет, асосан, ридер вазифасини бажарганлиги боис у кучли техник параметрлар билан таъминланмаган (шунинг учун нархи ҳам арзон). Экраннинг аниқлик формати – 1024 х 600 пиксель. Қурилма ишига тўрт ядроли MediaTek MT8163 процессори жавоб беради, доимий хотирасининг сиғими 8 ГБ. Қўшимча тарзда 128 ГБгача бўлган microSD ўрнатиш мумкин. Қурилмага 5 МПли асосий ва 2 МПли олд камера ўрнатилган, батареясининг сиғими- 3000 мА/соат, Wi-Fi ҳамда Bluetooth модулларини қўллаб-қувватлайди.

Nook Tablet 7, юқорида қайд қилинганидек, мутолаа мақсадларида яратилган бўлиб, унга Barnes & Noble сервисларига алоқадор кўплаб иловалар ўрнатилган.

Планшет 25 ноябрда АҚШда сотувга чиқарилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru