Intel пилотсиз автомобиль лойиҳасига 250 млн доллар ажратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Intel пилотсиз автомобиль лойиҳасига 250 млн доллар ажратади

Intel пилотсиз автомобиль лойиҳасига 250 млн доллар ажратади

Чамаси бир қатор рақамли технология гигантлари пилотсиз автомобиль яратишга жиддий қизиққан кўринади. Агар Google компанияси мана бир неча йилдирки пилотсиз ўзиюрар автомобиллар устида иш олиб бораётган бўлса, аввалроқ Apple фирмаси ҳам автомобилсозлик соҳасига кириб келмоқчи эканлигини маълум қилган эди.

Куни кеча Лос-Анжелес (АҚШ, Калифорния) шаҳрида ўтказилган автошоуда турли процессорлар тайёрлашга ихтисослашган Intel компаниясининг раҳбари Брайан Кржанич пилотсиз автомобиль ишлаб чиқилиши учун 250 млн доллар сармоя ажратилиши ҳақида маълум қилди. Қизиғи шундаки, Intel автомобилсозлар конференцияда илк маротаба иштироқ этмоқда, бу эса унинг мазкур лойиҳага нақадар жиддий ёндашаётганини исботлайди.

Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Intel мазкур лойиҳа доирасида автомобилга янги рақамли технологияларни ҳам қўллаш мақсадида. Юқори ахборот технологиялари пилотсиз автомобилнинг хавфсизлигини оширади, харажатларни камайтиради ва транспортнинг самарадорлигини кучайтиради. Баъзи прогнозларга кўра, пилотсиз автомобиллар АҚШ иқтисодиётига бир йилда 121 миллиард доллар маблағни тежаб қолишига имконият яратар экан.
Intel пилотсиз автомобиль лойиҳасига 250 млн доллар ажратади

Intel’нинг баъзи технологиялари айни вақтда BMW, Daimler, Hyundai, Infiniti, Jaguar XF, Kia, Lexus, Mini Cooper, Rolls Royce, Toyota ва Tesla каби автомобилсозлар томонидан қўлланилиб келинмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru