2017 йилда Full HD экранли ноутбукларнинг улуши ортади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2017 йилда Full HD экранли ноутбукларнинг улуши ортади

2017 йилда Full HD экранли ноутбукларнинг улуши ортади

Trend Force аналитикларининг прогноз қилишича, жорий йилнинг якунига бориб жаҳон бозорида ноутбукларнинг сотуви 4 %га камаяди ва 157,9 млн донани ташкил қилади. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 150,7 донагача тушиб кетиши мумкин.

Мутахассисларнинг ҳисобига кўра, 2016 йилда сотилган жами ноутбукларнинг 28 фоизини Full HD панелларга тўғри келмоқда. Келгуси йилда бундай аниқликдаги ноутбукларнинг кескин ортишини кутиш керак эмас. Сабаби Full HD экранли ноутбукларнинг умумий тизимга қўядиган талаблари юқори, бунинг устига компонентлари ҳам қиммат. Натижада ушбу омил ноутбукнинг умумий нархига жиддий таъсир кўрсатади (15-20 %га қимматроқ). Энг қизиғи, IPS технологиясида ясалган Full HD экранларнинг нархи TD матрицасидан тайёрланган HD панелларга қараганда 50-100 фоизга юқори.

Шундай бўлса-да, 2017 йилда Full HD панелли ноутбукларнинг жаҳон бозоридаги улуши ортади ва тахминан 34-35 %ни ташкил қилади. Ҳозирча HP компанияси 22,2 % (2016 йил якунларига биноан) улуш билан жаҳон ноутбук бозорида етакчилик қилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru