13:11 / 19.11.2016
7 217

Huawei ва Япониянинг NTT Docomo оператори 5G тармоғини синовдан ўтказмоқда

Huawei ва Япониянинг NTT Docomo оператори 5G тармоғини синовдан ўтказмоқда

Кундан-кунга ўта тезкор ахборот узатиш имкониятига эга бўлган 5G тармоғи тўғрисидан янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. Terabayt.uz ёзишича, айни пайтда Huawei ва Япониянинг NTT Docomo оператори 5G тармоғини деярли реал шароитда синовдан ўтказмоқда экан. Шунга ўхшаш аввалги синовларнинг деярли ҳаммаси лаборатория шароитида ўтказилган эди.

Лаборатория тестлари 5G тармоқни реал шароитларда синаш имкониятини бермайди, улар фақат муайян конфигурацияларни аниқлашга ёрдам беради, холос. Айнан шу сабабли иккали гигант янги стандартдаги тармоқни реал ҳолатда синашга бел боғлади.

Синов 4,5 ГГц диапазонда ишлайдиган ўтказиш қобилияти 200 мГЦ бўлган уяли станция ёрдамида бажарилган. Маълумот узатишнинг умумий тезлиги 11,29 Гбит/сонияни ташкил қилган. Тестлар Япониянинг Йокогама шаҳрида ўтказилган.

5G тармоқ синови муваффақиятли амалга ошган. Япония оператори уни 2020 йилда йўлга қўйишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Huawei ва Япониянинг NTT Docomo оператори 5G тармоғини синовдан ўтказмоқда