Смартфон батареяси билан ўтказилган хавфли тажриба YouTube’да машҳур бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Смартфон батареяси билан ўтказилган хавфли тажриба YouTube’да машҳур бўлди

Смартфон батареяси билан ўтказилган хавфли тажриба YouTube’да машҳур бўлди

Смартфон ичига ўрнатилган аккумуляторни ўткир тиғли металл буюм – пичоқ билан тешса нима содир бўлади? Бу савол интернет фойдаланувчиларидан бирини қизиқтириб қолди ва у буни текшириб кўриш учун кичкина синов ўтказди ҳамда ушбу тажриба акс этган видеони YouTube’га қўйди.
Видеода кўринишича, батареяга бир неча марта пичоқ билан урилгандан кейин, батарея шовқин билан оқ рангдаги аччиқ тутун чиқаришни бошлагани, сўнгра портлаб, кучли аланга билан ёниб кетган. Бу видеоролик интернетда хитга айланди. Бир ҳафта ичида бу ролик 3 миллионта намойиш йиғишга эришди.
Аввалроқ ОАВларда смартфонлар фойдаланувчиларнинг чўнтакларида портлаб, ёниб кетгани ҳоллари юз бергани ҳақида маълумотлар берилган. Бунда фойдаланувчилар жиддий куйиш жароҳатларига учрашган.
Youtube:

Mover: (tas-ix)


Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru