Kickstarter платформасида селфи олишга мўлжалланган AirSelfie номли митти дроннинг лойиҳаси тақдим этилди. Ушбу дрон-квадрокоптер ихчам шаклга эга, чўнтакда олиб юрса бўлади. Дрон бир қатор сенсорлар, microSD-слот, Wi-Fi адаптери ва батарея билан жиҳозланган.
Дронга аниқлиги 5 МП бўлган камера ўрнатилган, уни махсус мобил илова ёрдамида бошқариш мумкин. Квадрокоптер орқали селфи қуйидаги усулда олинади: Фойдаланувчи аппаратни ишга тушириб, смартфон орқали керакли ракурсни аниқлайди, шундан кейин селфи олиш учун таймер ўрнатилади. Шундай қилиб смартфонни бошқа жойга қўйиб, селфи учун зарурий ҳолатни эгаллаш мумкин бўлади.
AirSelfie’нинг оғирлиги 50 грамм атрофида, автоном ишлаш вақти тахминан 3 дақиқани ташкил этади. Селфи дрон кейинги йил 180 евро нархида сотувга чиқади «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади