14:34 / 21.11.2016
7 228

2018 йилгача Visa ва MasterCard орқали парвозлар учун чипта харид қилиш мумкин бўлади

2018 йилгача Visa ва MasterCard орқали парвозлар учун чипта харид қилиш мумкин бўлади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси халқаро тўлов тизимлари воситасида чипта харид қилиш ҳамда рейсларга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизимини жорий этиш устида иш олиб бормоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Амалга оширилаётган махсус дастурга мувофиқ, 2018 йилга қадар чипталарни Visa, MasterCard, UnionPay ва бошқа халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн сотиш йўлга қўйилади. Бугунги кунда компания сайтида UzCard тизими чипта сотуви амалга қилади, холос.

Бу борада белгиланган ишлар тўлиқ амалга оширилгач, мобил илова ҳам ишга туширилиши белгиланган. Шу билан бирга, журнал сайтида ёзилишича, миллий авиакомпания ўз рейслари учун онлайн рўйхатдан ўтиш тизимини татбиқ этишни режалаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2018 йилгача Visa ва MasterCard орқали парвозлар учун чипта харид қилиш мумкин бўлади