Жанубий Корея ҳукумати Google компаниясининг картографик маълумотлардан мамлакат ташқарисида фойдаланиш юзасидан берилган сўровини Шимолий Корея билан алоқадор зиддиятлар сабаб расман рад этган. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Google Жанубий Кореяга қарашли картографик маълумотларни ўз сервислари орқали ушбу мамлакат ҳудудида пиёда ва автомобилларни осон навигация билан таъминлаш мақсадида дунёнинг турли бурчакларидаги серверларга жойламоқчи бўлган.
Аввалроқ Жанубий Корея расмийлари агар қидирув гиганти ўзининг сунъий йўлдош билан боғлиқ сервисларидан режимли объектларнинг суратларини ўчирса, юқоридаги сўровга ижобий жавоб беришини маълум қилишган эди. Бироқ Google мазкур шартга розилик бермаган. Жанубий Кореянинг ер, транспорт ва денгиз ишлари вазирлиги агар Google компанияси қўйилган шартларни бажаришга розилик берса, ушбу қарорни қайта кўриб чиқишини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Damas учун онлайн контрактация очилади
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди