UZREPORT TV телеканали Испания чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UZREPORT TV телеканали Испания чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди

UZREPORT TV телеканали Испания чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилди

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, UZREPORT TV телеканали Испания чемпионати ўйинларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб трансляция ҳуқуқини харид қилди. Бу ҳақда UZ24 маълум қилди.

Испания чемпионатида дунёдаги энг кўп мухлисларга эга бўлган "Барселона" ва "Реал" каби клублар ҳам иштирок этади.

UZREPORT TV телеканали Ла лига ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида лицензион тарзда намойиш қилувчи ягона телеканал бўлиб, футбол мухлисларимиз Ўзбекистон телевидениеси тарихида илк марта Испания чемпионати ўйинларининг лицензион трансляциясини UZREPORT TV телеканали орқали икки аудиойўлакчада - параллел ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Тез кунларда ҳар шанба, якшанба кунлари UZREPORT TV телеканали Ла лиганинг қолган 25та туридан ўрин олган қизиқарли баҳсларни "жонли" тарзда намойиш қилишни бошлайди. Айни пайтда Испания чемпионати ўйинлари трансляциясини амалга ошириш бўйича техник созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru