Бундан бир неча кун аввал YouTube’даги iDeviceHelp канали блогери томонидан iOS’даги қурилмаларнинг экранидаги паролни айланиб ўтиш усули акс видео видео намойиш қилинган эди. Ушбу усул ёрдамида фойдаланувчининг шахсий файлларига (жумладан контакт, журнал, хабарлар ва расмлар) кириш мумкин. Terabayt.uz сайтида ёзилишича, мазкур усул кўплаб фойдаланувчилар томонидан синалгач, iOS 8 ва ундан янгироқ версияларга эга деярли барча қурилмаларда уни қўллаш имконияти мавжудлиги тасдиқланган. Ушбу паролни айланиб ўтиш усули фақатгина Siri ассистенти фаоллаштирилганда ишлаши мумкин.
Экран блокини айланиб ўтиш учун аввал iPhone’га қўнғироқ қилиш, шундан кейин хабар юбориш зарур бўлади. Шундан кейин Siri ассистентидан хабарни ўқишни сўраш, икки марта тегиш ва юборувчи ҳақидаги тафсилотни босиб туриш талаб этилади. Шу зайлда экранда чиқадиган клавиатурага тегишга улгуриш керак бўлади. Агар ҳамма қадамлар тўғри бажарилса, қурилмадаги файлларга кириш йўли очилади.
Apple мазкур заиф нуқта ҳақида огоҳлантирилган бўлиб, навбатдаги дастур янгиланишида уни бартараф этиши кутилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди