Дунёдаги энг оммабоп интернет домени 30 ёшга тўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунёдаги энг оммабоп интернет домени 30 ёшга тўлди

Дунёдаги энг оммабоп интернет домени 30 ёшга тўлди

Ҳозирги кунда дунёдаги энг оммабоп интернет доменига айланган .com рўйхатдан ўтказилганига 15 март куни 30 йил тўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Ушбу домен 1985 йил 15 март куни АҚШнинг Массачусетс штатида компьютер ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланган Symbolics Inc. компанияси учун рўйхатдан ўтказилган. Домен номи инглизча «cоммерcиал» (тижорий) сўзидан олинган бўлиб, тижорат ташкилотлари учун ишлатилиши кўзда тутилган эди. Бироқ 1990 йилларда барча чекловлар олиб ташланган.

Қизиқарлиси, 1985 йилда Бутунжаҳон ўргимчак тўри (World Wide Web, www) тушунчаси бўлмаган, бу 1991 йилга келибгина пайдо бўлган. Бироқ, 1987 йилда .com доменида рўйхатдан ўтган сайтлар сони 100 тага, 1995 йилда 18 мингтага етган. Ҳозирда ҳар куни 80 мингга яқин сайт номи .com домен зонасида рўйхатдан ўтказилади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru