22:17 / 22.11.2016
8 294

Одноклассникида маҳфий гуруҳлар пайдо бўлди

Одноклассникида маҳфий гуруҳлар пайдо бўлди

Одноклассники янги кўринишдаги гуруҳларни — маҳфий гуруҳларни ишга туширди. Ёпиқ гуруҳлардан фарқли ўлароқ маҳфий гуруҳлар бошқа фойдаланувчиларга кўринмайди, уларни ички қидирув тизими орқали топиш ёки дўстларнинг гуруҳлар рўйхатида кўриш мумкин эмас. Маҳфий гуруҳга киришнинг биргина усули бор — гуруҳ маъмурияти ёки модератори томонидан таклиф орқали кириш мумкин. Гуруҳ аъзоларигина гуруҳнинг номини ва расмини ёки ундаги маълумотларни кўриши мумкин. Гуруҳга аъзо бўлмаган фойдаланувчи ҳавола орқали унга кирмоқчи бўлса “Одноклассникида бундай саҳифа мавжуд эмас” деган ёзув чиқади.

Гуруҳни маҳфий қилиш учун “Ошкоралик” созланмасида “Маҳфий гуруҳ” созланмасини танлаш керак бўлади.

Бундан ташқари ОК гуруҳлар учун ёш чекловига эга бўлган контент учун “18+” созланмасини киритди. “Ошкоралик” созланмасида “18 ёш ва ундан катта” бандини киритди. Ушбу созланмани қўлланилиши профилидаги ёши кичик бўлган фойдаланувчилар ушбу гуруҳ контентини кўра олиш имкониятини чеклайди. Профилидаги ёши гуруҳ созланмасида кўрсатилган ёшдан кичик бўлган фойдаланувчилар гуруҳга кира олмайдилар, уни қидирув тизимидан топа олмайдилар ва унинг постларини кўра олмайдилар.

“Одноклассники турли ёшга ва қизиқишга эга аудитория учун ижтимоий тизимдир. ОКдан 18 ёшгача бўлган 6 миллиондан зиёд инсонлар фойдаланади. Биз ушбу ҳолатга эътибор билан қараймиз ва ижтимоий тизим ичидаги контент тарқалишига маъсулият билан қараймиз. Бундай созланмалар бир тарафдан гуруҳларга тўсиқларсиз ривожланиш имкониятини, бошқа тарафдан эса болаларга ижтимоий тизимдан чекловларсиз фойдаланиш имкониятини яратади.” – деб айтди Одноклассники лойиҳаси матбуот хизмати раҳбари Анастасия Жбанова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассникида маҳфий гуруҳлар пайдо бўлди