Facebook пост ёзишда нималар тақиқланишини белгилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook пост ёзишда нималар тақиқланишини белгилади

Facebook пост ёзишда нималар тақиқланишини белгилади

Facebook ўзининг «Ҳамжамият меъёрлари» — ижтимоий тармоқда нимани чоп этиш тақиқланганини тушунтирувчи қоидаларини янгилаб, сайтга жойлади.

Янгиланган қоидалар нафрат, қўрқитиш, қабул қилиш қийин бўлган материалларни ифода этиш, яланғоч бадан суратини чоп қилиш, махфийлик, хавфсизлик, интеллектуал мулк каби турли мавзуларга тегишлидир. Шу тариқа реал таҳдидлар ёки зўравонлик актларини ташкиллаштириш, террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш тақиқланади.

Ижтимоий тармоқ маъмурияти шунингдек ирқий ёки этник мансублик, дин, жинс, жинсий ориентация, ногиронлик ёки касалликка асосланган ҳақоратларни ҳам ўчиради.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru