18:08 / 24.11.2016
7 822

Tesla бутун бошли оролни Қуёш энергиясига ўтказди

Tesla бутун бошли оролни Қуёш энергиясига ўтказди

Tesla компанияси Тинч океанида жойлашган Тау оролини дизель генераторларидан Қуёш батареяларига ўтказди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Айтилишича, компания мутахассислари орол ҳудудида 5,3 минг Қуёш панелларини ўрнатди, шунингдек, энергия сақлаш учун 60 та Tesla Powerpack батареяларини жойлаштирди. Компания вакилларига кўра, бу оролнинг энергетик эҳтиёжини қарийб 100 фоизга қоплаш имконини беради.

Панелларнинг умумий қуввати 1,4 МВт ни ташкил этади. Лойиҳа оролда истиқомат қилувчи 600 кишини электр қуввати билан таъминлашга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Tesla бутун бошли оролни Қуёш энергиясига ўтказди