10:59 / 25.11.2016
6 675

Қуёшли батареялардан иборат йўл қопламаси ишлаб чиқилди

Қуёшли батареялардан иборат йўл қопламаси ишлаб чиқилди

Франциянинг Bouygues холдинги бўлинмаси Wattway 18 ғилдиракли юк машинасининг вазнини кўтара олувчи қуёшли батареялар панелини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Кун нашри. Улар йўл қопламаси сифатида ўрнатилмоқда. Беш йиллик тадқиқот ва лаборатория синовларидан сўнг компания 100 та очиқ синов полигонини қуриб, технологияни 2018 йилда тижоратга киритмоқчи.

Wattway панелларнинг чидамлилиги учун бир неча турдаги пластмассадан фойдаланмоқда. Электр симлар тармоғи йўлга жойлаштирилади, конструкциянинг юқори қисми эса майдаланган ойнадан яратилиб, бу сирғанишнинг олдини олади.
Бир километрлик синов полигони октябрь ойида Франциянинг Турувр шаҳрида қурила бошланди. 2,8 минг квадрат метр қуёш панеллари 280 киловатт-соатни юзага келтиради.

Айни дамда йўл қопламасининг бир квадрат метри 2-2,5 минг еврога тушмоқда. Wattway оддий қуёшли панелларни ишлаб чиқувчилар билан рақобатлашиш мақсадида 2020 йилга қадар нархларни арзонлаштиришга ҳаракат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Қуёшли батареялардан иборат йўл қопламаси ишлаб чиқилди