17:16 / 25.11.2016
6 833

Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди

Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди

Одноклассникида гуруҳлар орқали маҳсулотлар ва хизматларни сотиш учун созланма пайдо бўлди. Маҳсулотни очиқ гуруҳда пост кўринишида эълон жойлаштирган ҳолда сотиш мумкин. Маҳсулотларни сотиш учун ишга туширилган созланма — ижтимоий тизимнинг классифайдлар ҳудудидаги илк қадамидир.

«ОК аудиторияси бир ойда ижтимоий тизимдан турли мақсадларда фойдаланувчи 73 млн. фойдаланувчилардан иборат. Бизда анчадан бери маҳсулотлар ва хизматлар сотиш ҳақида эълонларни жойловчи кичик бизнес ва маҳаллий гуруҳлар бор. Биз ушбу йўналишни тартиб билан ишловчи ва шаффоф қилишга, тизимлаштиришга қарор қилдик» - деди Одноклассники лойиҳаси раҳбар Антон Федчин.

Одноклассники келажакда Mail.Ru Groupнинг «Юла» тизими билан интеграция имкониятини кўриб чиқмоқда ва ижтимоий тизим доирасида ушбу созланмани алоҳида йўналишга айлантиришга ёрдам берувчи бир қатор янги синовларни режалаштирмоқдалар.

Маҳсулотлар ёки хизматлар сотуви ҳақидаги постлар бепул жойлаштирилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди