Apple компанияси Android операцион тизимидаги смартфонларни ўзининг янги маҳсулотлари тўловининг бир қисми сифатида қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Шу тариқа, Android операцион тизимидаги смартфонлар эгалари ўз қурилмасини Apple дўконига олиб бориб, iPhone ёки iPad’ни чегирма билан сотиб олишлари мумкин бўлади.
Нашрнинг таъкидлашича, “trade-in” усулидаги савдо компанияга бошқа маркали смартфон фойдаланувчиларини ўз томонига оғдириш имконини беради.
Эски гаджет Apple дўконига олиб келингач, ходим уни баҳолайди ва тегишли миқдордаги чегирмали карта беради. Карта ёрдамида iPhone, iPad ёки Apple’нинг бошқа маҳсулотларини сотиб олиш мумкин.
Маълум қилинишича, Apple фақатгина яхши сақланган ҳамда харидоргир смартфонларни қабул қилади. Бу таклиф бир неча ҳафта ичида амалга оширилади.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди