Хитойнинг арзон нархли ва кучли техник параметрларга эга смартфонлар ишлаб чиқарувчи Meizu компанияси 2014 йилда ўзининг илк планшетини тақдим этиши керак эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра фирма планшетлар тайёрлашни орқага суриб келди.
Яқинда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вице-президенти Янг Ян Flyme интерфейсига бағишланган конференцияда Meizu планшетлар учун мазкур дастур версиясини яратаётгани ҳақида сўз юритган эди.
IXBT сайтининг ёзишича, Meizu бундан бир муддат илгари Хитойдаги энг машҳур микроблог – Weibo ресурсида ўзининг планшетларга ажратилган саҳифасини очган. Саҳифанинг биринчи постида планшетларга мўлжалланган Flyme OS тизери ўрин олди.
Ҳозирча Meizu чиқарадиган планшетлар борасида қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаган. Тахминларга кўра, улар Meizu X смартфони билан биргаликда намойиш этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди