Apple ўз қурилмаларини мушукка ўхшаб қулайдиган қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple ўз қурилмаларини мушукка ўхшаб қулайдиган қилади

Apple ўз қурилмаларини мушукка ўхшаб қулайдиган қилади

Apple компанияси АҚШда ўз гаджетларини қулаш вақтида ҳимоя қилиш бўйича технологияни патентлади, Бу ҳақда «Ведомости»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда . Gizmodo блогининг тахмин қилишича, ушбу ҳимоя тизимига эга бўлган iPhone парвоз пайтида ўзини ўнглаб олиб, панжалари билан ерга тушишга қодир бўлган мушук каби қулайди.

Ишлаб чиқилган тизим қулаган вақтда гаджетдаги қайси деталлар зарар кўриши мумкинлигини аниқлайди ва оний оғиш қонунидан фойдаланган ҳолда парвоз чоғида унинг йўналишини ўзгартиради. Натижада экран, камералар ёки бошқа нозик қисмларга зарар етишининг олди олинади.

Қулаш бошланган пайтда махсус сенсорлар ишга тушади ва қурилманинг макондаги ҳолатини аниқлайди. Шундан сўнг улар процессор билан биргаликда қулаш тезлигини, у содир бўладиган тахминий вақтни ва ҳаракатнинг бошқа хусусиятларини ўрганади. Ҳисоб-китоблар амалга оширилгач, тизим ҳимоя механизмини ишга туширади, у парвоз вақтида гаджетнинг вазиятини ўзгартиради.

Фото: Fotolia

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru