Tesla Motors Microsoft компаниясининг етакчи дизайнерини ишга ёллади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Tesla Motors Microsoft компаниясининг етакчи дизайнерини ишга ёллади

Tesla Motors Microsoft компаниясининг етакчи дизайнерини ишга ёллади

Маълумки, йирик компаниялар ўз рақобатчиларининг ходимларини ишга ёллаш масаласига жиддий иштиёқ билан қарашади. Сабаби катта тажриба ва кўникмага эга мутахассис компанияни бутунлай янги даражага кўтариши мумкин.

Яқинда АҚШнинг Tesla Motors компанияси IT-гигант Microsoft‘да етакчи диайнер сифатида фаолият юритган Эндрю Кимни ишга ёллаб, уни бош дизайнер лавозимига тайинлади. Эндрю Ким Microsoft HoloLens лойиҳаси устида уч йилдан кўпроқ меҳнат қилган. Шунингдек, у Хbox One S приставкасини такомиллаштиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келган. Ҳозирча Ким автомобиль компаниясида қайси лойиҳалар билан шуғулланиши номаълум. Бироқ шу нарса аниқки, электромобиль ишлаб чиқаришда янги даврни очиб берган Tesla Motors фирмасига унинг истеъдоди жуда катта манфаат келтириши мумкин.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru