Microsoft компанияси Office 2016 ва Skype’нинг бизнес учун мўлжалланган дастлабки версияларини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft компанияси Office 2016 ва Skype’нинг бизнес учун мўлжалланган дастлабки версияларини тақдим этди

Microsoft компанияси Office 2016 ва Skype’нинг бизнес учун мўлжалланган дастлабки версияларини тақдим этди

Microsoft компанияси Office 2016 дастурлар пакети ва Skype мессенжерининг бизнес учун мўлжалланган дастлабки версияларини тақдим этди. Компания бу ҳақдаги тегишли эълонни ўзининг расмий сайтида чоп этди.

Office 2016 янгиланган интерфейс, яхшиланган қидирув тизими ва юқори иш тезлигига эга. Бу дастурнинг дастлабки версияси Office 365 нинг барча обуначиларига манзур бўлади. Дастурнинг функционаллик кенгайтмалари тахминан бир ойда бир марта чиқарилади. Office 2016 ҳозирча охирги маҳсулотга хос функционалликка эга эмас. Дастурнинг тўлиқ ишчи варианти йилнинг иккинчи ярмида чиқарилиши режалаштирилган.

Бизнес учун Skype корпоратив мулоқот учун мўлжалланган Microsoft Lync дастурининг ўрнини босиши керак. У Office дастурлари билан яқиндан интеграцияланган ҳамда бир компания ходимларига лойиҳалар устида ишлаш билан бирга уни муҳокама қилишга имкон беради. Skype’нинг дастлабки версияси яқин ҳафталарда Lync фойдаланувчилари учун тақдим этилади.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru