Германиянинг Daimler автоконцерни Европада электромобилларга мўлжалланган ягона қувватлантириш станциялари тармоғини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга киритиш бўйича бирлашган лойиҳа ҳақида маълум қилди. Компания матбуот релизида хабар берилишича, бундай “ўзаро тушунарли меморандум” BMW Group, Daimler AG, Ford Motor Company ва Volkswagen Group вакиллари, шунингдек, Audi ва Porsche топ-менежерлари томонидан имзоланган.
"Энг асосий вазифа – қисқа муддатларда электромобиль эгаларининг узоқ масофаларга саёҳат қилиш имконини берувчи қувватлантириш станцияларини яратишдан иборат, - дейилади матбуот-релизида. – Бу электромобилларни оммавий бозорга интеграция қилишни енгиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлади".
Автоконцерн баёнотига кўра, бирламчи режага кўра 2017 йилда 400 станцияни яратиш кўзда тутилган. Лойиҳа муаллифлари 2020 йилда “катта қувватдаги мингта заряд нуқталарини” фойдаланишга топширишга умид билдиришмоқда. Улар асосан катта автомобиль магистраллари ва шосселарда жойлаштирилади.
"Режадаги юқори тезликдаги зарядканинг эҳтимолий қуввати 350 кВт.ни ташкил этади. Бу энергия захирасини тезда тиклаш имконини яратади", - таъкидлайди Daimler. Заряд қурилмаларида Европанинг CCS (Combined Charging System) стандарти қўлланилади. Унинг қуввати ҳар бир автомобилга алоҳида мослаштирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди