29 ноябрь куни Facebook раҳбари Марк Цукербергнинг бир нечта пости унинг аккаунтидан техник хатолик туфайли ўчиб кетди, деб ёзади «Дарё».
Цукербергнинг ўнга яқин ғойиб бўлган постлари, хусусан, сайловлар ҳамда Facebook’да фейк янгиликлар сонининг ошиши мавзуларига алоқадор бўлган.
Қайдлар кейинроқ қайта тикланди, компания вакили бу тасодифан содир бўлганини айтди. «Бу тизимларимиздан биридаги хатолик туфайли юз берди, постлар айни пайтда қайта тикланди. Маркнинг аккаунтига хакерлар ҳужум қилгани йўқ, у ўз хабарларини ўзи ёзмоқда», — деди ижтимоий тармоқ вакили.
Аввалроқ Twitter микроблоги асосчиларидан бири ва компания раҳбари Жек Дорсининг аккаунти 22 ноябрь куни хатолик туфайли ёпиб қўйилгани хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди